Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ш. Аминов тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Сирдарё вилоятининг олдинги прокурори Равшан Машарипов Самарқанд вилоятига прокурор этиб тайинланган эди.