26 апрель куни Янгиер шаҳридаги (Сирдарё вилояти) Фазилат маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди, деб хабар бермоқда ФВБ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, йигит белгиланмаган жойда чўмилаётган бўлган. Қутқарувчилар қидириш ишларини олиб бормоқда.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни белгиланмаган жойларда чўмилмасликка чақирди.