Пора тариқасида таклиф этилган 2 минг АҚШ долларини олмаган Самарқанд ИИО Фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ходими, капитан У.Саримовга 15 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Вилоят ИИБ бошлиғи буйруғи билан Саримовнинг оила аъзоларига, қолаверса, ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган Самарқанд ИИО ФМБнинг 10 нафар ходимлари ота-оналарига ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилган.


Тадбир 21 май куни бўлиб ўтган. Унда 2020−2021 йилларда вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида маълумотлар берилган. «Ходимларнинг ота-оналаридан фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаслик ва уларнинг тарбиясига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди», — дейилади хабарда.


«Йиғилиш давомида ИИО ФМБда хизмат қилаётган, хизмат интизоми ва қонунийликни бузишга мойиллар рўйхатига киритилган ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда раҳбарлар иштирокида огоҳлантирилди», — дейилади вилоят ИИБ хабарида.