Самарқанднинг Каттақўрғонда фуқаронинг ишончига кириб, уни ҳарбий хизматга жўнатишга уриниш ҳолати аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди, дея хабар бермоқда департамент.

Такидланишича, фуқаро У. Т. бошқа бир фуқарони ҳарбий хизматга жўнатиш ва шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш масаласини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришига ишонтирган. Бунинг эвазига эса 3500 АҚШ долларни олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан иш очилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.