Самарқанд вилоятида «Spark» автомобили қоидабузарлик туфайли йўл четида турган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

20 январь куни соат 11:05ларда, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, А.Темур кўчасида, ҳайдовчи, Ф.С. (1993 й.т.) «Spark» автомобилида ҳаракатланаётиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан чап томонга бурилган. Шу вақт бир йўналишда ортида ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи, О.Х. (1994 й.т.) бошқарувидаги «Nexia-3» билан тўқнашув содир бўлган.

Маълумотларга кўра, зарб оқибатида «Spark» автомобили йўл четида турган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда, Д.С.(1964 й.т.) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судига юборилган.