«нукус воқеалари» тегли мақолалар


Қорақалпоғистон етакчиси Мурат Камалов «бетоблиги сабабли» лавозимидан озод этилди
26 август 2022, 12:34

Қорақалпоғистон етакчиси Мурат Камалов «бетоблиги сабабли» лавозимидан озод этилди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.

РФ Қорақалпоғистон ва Қозоғистондаги воқеаларни «рангли инқилоблар»га уриниш деб ҳисоблайди
19 август 2022, 21:46 1

РФ Қорақалпоғистон ва Қозоғистондаги воқеаларни «рангли инқилоблар»га уриниш деб ҳисоблайди

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлардаги ҳамкасблари билан учрашувда сўзлаган нутқида 2022 йил январида Қозоғистонда ва июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар РФ томонидан Ғарбнинг «рангли инқилобларга уриниши» сифатида баҳоланишини айтди.

«Қорақалпоғистонда ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ» — Алишер Қодиров
17 август 2022, 19:51

«Қорақалпоғистонда ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг мингдан ортиқ иштирокчиси «айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида» қўйиб юборилганини маълум қилди. Қолганлар тергов қилинмоқда (қанча одамлиги айтилмади). Ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ, дея қўшимча қилди депутат.

Қорақалпоғистонда ҳибсга олинганлар қийноққа солинган бўлиши мумкинлиги ҳақида илк бор расман хабар берилди
17 август 2022, 18:47

Қорақалпоғистонда ҳибсга олинганлар қийноққа солинган бўлиши мумкинлиги ҳақида илк бор расман хабар берилди

Омбудсман Қорақалпоғистондаги намойишларда ҳибсга олинганларнинг адвокатларига таяниб, учрашувларга тўсқинлик қилингани ва терговда қийноққа солишлар бўлганини маълум қилди. «Газета.uz» репортажида қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида ёзганди, комиссия аъзоси Алишер Қодиров эса буни ёлғон дея атаганди.

Депутат «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади
5 август 2022, 12:19

Депутат «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади ва «олди-қочди талқинларга» ишонмасликка чақирди.

Қўрқув ва азоб — Қорақалпоғистон орадан бир ой ўтгач нимани ҳис қилмоқда?
30 июл 2022, 10:25 4

Қўрқув ва азоб — Қорақалпоғистон орадан бир ой ўтгач нимани ҳис қилмоқда?

«XXI асрда бундай бўлишига, бу каби қўрқувни ҳис қилиш мумкинлигига ҳали ҳам ишона олмаяпман» — демоқда Нукус аҳолиси. Кўпчилик ўз яқинлари ва дўстларини йўқотди, аммо бу ҳақда гапиришдан қўрқмоқда. «Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажановнинг репортажи.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди
21 июл 2022, 09:29

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди

Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди
20 июл 2022, 21:03

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда
20 июл 2022, 15:11

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.

Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади. Ҳозирча бу вақтинча ёки доимийлиги номаълум
19 июл 2022, 14:39

Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади. Ҳозирча бу вақтинча ёки доимийлиги номаълум

Қорақалпоғистонда соат 13:45 лар атрофида интернет яна ишлаб кетди, дея маълум қилди Нукус аҳолиси. Telegram-каналлар ва сайтлар жонлана бошлади. Июль бошидан бери республикада интернетга киришнинг имкони бўлмаётганди.

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеа иштирокчилари ғойиб бўлганини рад этди
18 июл 2022, 16:34

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеа иштирокчилари ғойиб бўлганини рад этди

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича ишонч телефони ишга туширилди
17 июл 2022, 23:10

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича ишонч телефони ишга туширилди

Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси ишонч телефонини ишга туширди. Фуқаролар июль ойининг илк кунларида нималар содир бўлгани ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари мумкин.

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ҳисоботни ўз вақтида топширмаганлари учун жавобгарликка тортилмайди
16 июл 2022, 19:06

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ҳисоботни ўз вақтида топширмаганлари учун жавобгарликка тортилмайди

Фавқулодда ҳолат режимида Қорақалпоғистонда тадбиркорлар солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда текширувларни бошлади
16 июл 2022, 10:54

Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда текширувларни бошлади

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган. Комиссия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларини атрофлича ўрганади.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади
15 июл 2022, 22:10

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича қўшма комиссия тузди. Унга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди
13 июл 2022, 17:03

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди

Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади
10 июл 2022, 19:02

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади

Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.

Халқ билан мулоқот қилинганда Қорақалпоғистон воқеасининг олдини олиш мумкин эди — Хайрулла Нуритдинов
10 июл 2022, 13:52

Халқ билан мулоқот қилинганда Қорақалпоғистон воқеасининг олдини олиш мумкин эди — Хайрулла Нуритдинов

Халқ билан мулоқот қилинганда Нукус воқеасининг олдини олиш мумкин эди, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ёнган оловни ўчирди, намойишларда жабрланганларга ёрдам берилади, Ўзбекистон тарихида ўша кунлар ўчмас саҳифа бўлиб қолади — «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида қандай фикрлар билдирилди?

Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги 34 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилади
8 июл 2022, 16:56

Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги 34 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилади

Президент қарорига кўра, йил охиригача Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги 34 маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Республикада 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази қурилади, Нукусда оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган хоспис ташкил этилади.

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди
6 июл 2022, 23:46

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда уяли алоқа ва Интернет «сохта янгиликларни тарқатиб, душман кайфиятдаги кучлар фуқароларни аксилконституциявий фаолиятга оммавий равишда жалб қилишга уринганлари» сабабли чекланганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг