Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги мурожаатини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартиби тикланганлигини ва кўрилган чоралар натижасида фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб қабул қилинди.

Фавқулодда ҳолат 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни президент фармони билан Қорақалпоғистонда 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган, сўнгра 13 июлда Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли фавқулодда ҳолат режимини юмшатилган эди.

Душанба, 20 июлда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради.