Қорақалпоғистон тадбиркорлари ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, дея хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Қарор республикада 3 июлдан 2 августгача жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

ДСҚ ушбу ҳудудда фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлланилмаслигини маълум қилди.