Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.
Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.
Сенаторлар Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларига экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун, жумладан, дарахтларни кесиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик учун жарима солиш ва қамоққа олиш имкониятини берувчи қонунни маъқуллади.
Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.
Президент Миллий гвардия ходимларининг ваколатларини кенгайтириш, жумладан, уларга жамоат жойида спиртли ичимлик ичганлик, вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун жарима солиш имконини берувчи қонунни имзолади.
Миллий гвардияга қўшимча ваколатлар берилмоқда. Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, энди улар майда безорилик ёки совуқ қурол олиб юришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқа олади ҳамда баённомалар тузади. Шунингдек, улар айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллашга ҳақли.
Эркак 2019 йилнинг ёзида 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Воқеадан сўнг қиз бу ҳақда ота-онасига айтишга журъат эта олмаган. Кейинроқ улар бундан хабардор бўлгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта-қайта ариза билан мурожаат қилган. Жиноят иши 2023 йилнинг 4 апрелига келибгина очилган.
Тармоқларда «Тошкент отчопари» АЖга тегишли отхонада ҳайвонлар очликдан ўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария қўмитаси 2 бош от нотўғри озиқлантириш оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳолат бўйича тергов олдидан текширув тайинланди.
Шавкат Мирзиёев барча даражадаги ҳокимларга ноқулай об-ҳаво давомида йўлларни тозалаш ишлари ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этишни топширди. Ҳукуматга ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Шаҳидлар хотираси хиёбонида 19 ноябрь куни 20 ёшли аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади. Уни икки нафар Миллий гвардия ходими сувдан олиб чиқиб, қутқарган. Ҳозирда аёл ҳушига келган, аҳволи барқарор.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ёпилган 21-меҳрибонлик уйи ҳудуди савдо объектлари қурилиши учун берилишидан хавотир билдиришди. Миллий гвардия меҳрибонлик уйи ХТВ балансида қолиши, унинг ўрнида янги болалар муассасаси пайдо бўлиши ва мақоми вазирлик томонидан белгиланишига ишонтирди.
Ўзбекистонда болалар уйи биттага камайди. Турли можаролар билан ишлаб келган Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи фаолияти тўхтатилди. Унинг тарбияланувчилари эса 22-сонли муассасага ўтказилди.
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. «Вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда», — дейилади хабарда.
«Бунёдкор» стадионига Осиё кубоги U-23 финали учун чипта сотиб олишга юзлаб футбол ишқибозлари йиғилди. Одамларнинг тўпланиши тартибсизликларни келтириб чиқарди. Уларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланилгани айтилмоқда, Миллий гвардия эса буни рад этиб чиқди.
«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун Миллий гвардияга бу борадаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Ҳужжат билан қурол-яроғ ва махсус техникани қўллаш шартлари ҳам белгилаб қўйилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган (Sevimli телеканали тасвирчисини калтаклаганини айтган) ИИВ ва Миллий гвардия ходимларига нисбатан чора кўрилишига умид билдирди. Агентлик барча давлат органларини журналистлар меҳнатини ҳурмат қилишга чақирди.
Адхамжон Сормонкулов ва Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари этиб тайинланди.
Миллий гвардия ходимларига маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлар, вояга етмаганларни тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйганлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлар ва бошқаларни жаримага тортиш ваколати берилмоқда.
Қашқадарёда фуқарони 4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ноқонуний тарзда ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Бухородаги ҳолатда эса фуқаро бошқа бир фуқарони ишга киришида юқори лавозимдаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, 1500 доллар олганликда гумон қилинмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг