Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи ёпилиши ҳақидаги хабарга қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар ҳудуднинг ободонлаштиришга берилишидан хавотир билдиришмоқда, дейилади Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли Mehribonlik.uz сайтида.

Хабарда «бундай қўрқувлар асоссиз ва меҳрибонлик уйлари ўрнида савдо объектлари қурилиши ҳақидаги тахминлар тубдан нотўғри» экани расман маълум қилинган.

«21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари ХТВ балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.

Шу тариқа, аввалроқ республикада 13 та «Меҳрибонлик» уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та «Меҳрибонлик» уйи («Болалар уйи») ёпилган эди.

Қўқондаги собиқ 12-сонли меҳрибонликм уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда. Марғилонда 1-сонли меҳрибонлик уйи ўрнида эса эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Қолган 4 та «Меҳрибонлик» уйида, шунингдек, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.

4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактабининг филиали очилади.

Илгари «Меҳрибонлик» уйлари («Болалар уйи») жойлашган бинолар ҳам болалар эҳтиёжлари учун топширилди; Гулистонда унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилди, Фарғона шаҳрида — Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлади, дея хабар қилди Миллий гвардия.