Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида Қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ автомашинаси ва тез тиббий ёрдам машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Миллий гвардия машинаси Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги тез тиббий ёрдам бўлимининг Damas автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.