Тегишли қарорга кўра Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраевга икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.

Сормонкулов Адхамжон Раимович
Фото: Миллий гвардия

Қарор билан, полковник Сормонкулов Адхамжон Раимович — Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар А. Сормонкулов Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Мамаюсупов Сарвар Дехканович
Фото: Миллий гвардия

Полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканович — Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С. Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.