Болалар мактабларда тоза сув ва муносиб санитария шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг йўқлиги болалар соғлиги ва давоматга салбий таъсир кўрсатади. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Натижаларга эришиш офиси муаммо юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.
15 ёшли мактаб ўқувчиларининг креатив (ижодий) фикрлашини баҳолаш бўйича PISA-2022 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
Президент мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири ўзига хос эканини таъкидлаб, орзу қилишдан тўхтамасликка, хатолардан сабоқ олишга чақирди. У янги ғоялар ва иштиёқ нафақат уларнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ҳаётини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистон иккинчи бор Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) иштирок этади. Лойиҳа яна Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. PISA-2025`нинг пилот тестлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда таълим соҳаси мутахассислари методология билан танишмоқда.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлардаги билими ягона тест материаллари асосида баҳоланади. Имтиҳонлар давомида ўқувчилар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига мос келадиган фанни танлашлари мумкин бўлади. Янги ўқув йилидан 14 та мактабда инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.
Бошланғич синф ўқувчиларидан бирининг онаси болалар омбудсманига мурожаат қилгач, Гурлан туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига ҳайфсан, директорига эса огоҳлантириш берилди. Текширув ўқитувчиларнинг билим даражаси пастлигини тасдиқлади.
Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.
Асосан давоматни таъминлаш учун мактабларга бириктирилган инспектор-психологларнинг ваколатлари қаерда бошланиб, қаерда тугаши жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. «Газета.uz» Миллий гвардия марказий девони бошқарма бошлиғи Зафар Алимов билан ходимларнинг мавжуд ваколатлари ҳақида суҳбатлашди.
Кембриж университети тадқиқоти шуни кўрсатдики, мактаб формаси болаларнинг, айниқса, бошланғич синфларда ўқийдиган қизларнинг ҳаракатчанлигини чеклаши мумкин. Олимлар буни юбка ёки кўйлакда фаол ўйинларда қатнашиш қизлар учун ноқулай экани билан боғлайди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги мактаб-интернатга борди. У ўқитувчилар билан суҳбатда юқори синф ўқувчиларини олийгоҳ дастурларига тайёрлаш, дарсларда ёшлар вақтини кетказмай, кўпроқ амалиётга йўналтириш кераклигини айтди.
Мактаб дарсларига сабабсиз қатнашмаётган болаларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатлари юборилмоқда, унда ота-оналар фарзандларининг таълим олишида жавобгар экани эслатилган. Таълим вазирлиги бундай чораларнинг моҳиятини тушунтирди.
Ўзбекистон ҳудудларида йўлларга болаларнинг макетларини ўрнатиш хавфсизликни таъминлашнинг ечими сифатида кўрилишда давом этмоқда. Бу галги ҳолат Тошкент вилоятининг Бўка туманида содир бўлди. Мутахассислар буни нафақат фойдасиз, балки зарарли деб атамоқда. Фото.
Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.
2023 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар томонидан 3500 та жиноятчилик қайд этилди. Уларнинг 2280 таси мактаб ўқувчилари ҳисобига тўғри келди. Президент мактабларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларнинг «жиноятга қарши иммунитетини» шакллантириш тизимини яратиш муҳимлигини айтди.
Тадбиркорлар ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун мактабдаги бўш жойлардан текин фойдаланишлари мумкин бўлади. Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилади. «Мақсадимиз — мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин», — деди президент.
Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.
Ўзбекистон 15 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлиги бўйича кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастури (PISA)да илк бор қатнашиб, сўнгги ўнталикка кирди. Тадқиқот ўқувчилар кўникмаларига ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва оиланинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъсир қилишини кўрсатди.
Мактаблар олди ва камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг