«ичимлик суви» тегли мақолалар


Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди
Кеча, 17:27

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик суви бўлмайди. Бу пайтда режали профилактика ишлари амалга оширилади.

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»
17 май 2024, 18:15

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан, 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди
30 апрель 2024, 13:15

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди

Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
2 апрель 2024, 16:02

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда
27 феврал 2024, 10:29

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бунда жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 767 млрд сўмни ташкил этса, 186 млрд сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади
22 феврал 2024, 16:44

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади

Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади
8 январ 2024, 16:46

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади

Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув ва оқова сув хизматлари нархи ошади.

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди
3 январ 2024, 17:11

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди

Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.

Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди
16 ноябр 2023, 22:38

Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди

Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди.

Президент ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди
24 октябр 2023, 11:15

Президент ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди

Президент вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди. Эндиликда сув таъминоти бўйича янги лойиҳалар шароитлар ўрганилиб, аҳоли розили олинганидан сўнг маҳаллий кенгашларга кўриб чиқиш учун киритилади. Маблағ, пудратчи ва ишга тушириш саналари маълумотлари эълон қилиб борилади.

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди
19 октябр 2023, 21:13

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.

Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи ошиши кутилмоқда
9 октябр 2023, 12:40

Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи ошиши кутилмоқда

Пойтахтда аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди
23 сентябрь 2023, 09:31

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди

Ўзбекистонда 2023 йил якунигача 1,1 млн аҳоли марказлашган ичимлик суви тармоғига уланади. Президент бу бўйича «Ўзсувтаъминот»га вазифа қўйди.

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
27 август 2023, 15:25

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг барча туманларида 11 сентябрь-13 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

«Бир кун сув беришади, кейин бир неча ой сувсиз ўтирасиз». Ўзбекистонликлар — сув билан боғлиқ вазият ҳақида
18 август 2023, 11:21

«Бир кун сув беришади, кейин бир неча ой сувсиз ўтирасиз». Ўзбекистонликлар — сув билан боғлиқ вазият ҳақида

Ўзбекистонда ичимлик суви тарифлари кўтарилиши, Қорақалпоғистонда шоли етиштириладиган майдонларнинг қисқариши, Қирғизистоннинг Қозоғистонга суғориш учун сув беришни тўхтатгани минтақада сув инқирози кучайиб бораётганидан далолат беради. «Газета.uz» ҳудудлардаги сув билан боғлиқ вазиятни ўрганди.

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?
8 июн 2023, 18:54

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?

Май ўрталаридан Бишкекда, айниқса шаҳар чети ва жанубий қисмида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлашди. Мавзелардан бирида аҳоли норозилик намойиши уюштирди. Мэрия тақчилликни истеъмол ҳажми ортгани ҳамда томорқаларни суғоришда ичимлик сувидан фойдаланилаётгани билан боғлади.

Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат
28 апрель 2023, 17:30

Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат

Баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг турли ҳудудларида навбат билан совуқ сув ўчирилади.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди
17 апрель 2023, 10:50

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди

17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.

«Свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши мумкин
15 феврал 2023, 16:33

«Свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши мумкин

Президент қарорига асосан «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланишни ўғрилик жинояти сифатида белгилаш кутилмоқда, ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли қонунни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Ўзэнергоинспекцияга ушбу ресурслардан ноқонуний фойдаланган мансабдорларга жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

Сергели ва Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
19 декабр 2022, 11:46

Сергели ва Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Ўзсувтаъминот» компанияси Сергели тумани Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб, 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг