Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув таъминоти ва оқова хизматлари нархи ошади, деб хабар қилди «Ўзсувтаъминот» корхонаси матбуот хизмати.

Вилоятда ичимлик суви учун янги тарифлар (1 метр куб):

  • Аҳоли учун — 3100 сўм;
  • Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 3472 сўм;
  • Бюджет ташкилотлари учун. — 7840 сўм;
  • Бошқа истеъмолчилар учун — 7840 сўм.

Техник сув (1 метр куб):

  • Аҳоли учун — 1500 сўм;
  • Бошқа истеъмолчилар учун — 1680 сўм.

Оқова сув хизмати (1 метр куб):

  • Аҳоли учун — 2800 сўм;
  • Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 3136 сўм;
  • Буджет ташкилотлари учун — 5376 сўм;
  • Бошқа истеъмолчилар учун — 5376 сўм.

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти маълумотларига кўра, сўнгги олти йилда Бухоро вилоятида марказлаштирилган сув таъминоти билан қамров 51 фоиздан 73,1 фоизга, оқова хизматлари 9,2 фоиздан 16 фоизга ошди.

Яқин келажакда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни 95 фоизга, канализацияни 40 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, 95 насос станцияси ва 8 тозалаш иншооти қурилади, 89 дона махсус техника харид қилинади.

2023 йил ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини оширишни маъқуллади.

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан эса Тошкент вилоятида ичимлик суви тарифлари оширилди. Ноябрь ойи ўрталаридан Фарғона ва Самарқанд вилоятларида, 3 ноябрдан эса Хоразм вилоятида тарифлар оширилди.

Қорақалпоғистонда ҳам ичимлик суви ва оқова сув хизматлари 15 январидан ошади.