Тошкентнинг Сергели тумани Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабати билан диаметри 1000 мм бўлган ичимлик суви тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари вақтида, яъни 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди «Ўзсувтаъминот» компанияси.

Жумладан, Сергели туманида:

  1. «Қорасув», «Тараққиёт», «Хонабод», «Қушбеги», «Хонабодтепа», «Қурувчилар», «Дарё бўйи», «Файзли», «Жалоир», «Қипчоқ», «Суғдиёна», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Темир йўлчи», «Шукур Бурхонов», «Янги Сергели», «Тинчлик», «Гулистон», «Бобур», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Ҳумо» маҳаллаларида.
  2. 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт заводи ва турли ишлаб чиқарувчи корхоналар. 8-қозонхона, ТБК насос станцияси, ёнғинга қарши курашиш бўлими, Pepsi заводи, «Пахта тола» заводи, ғишт заводи, божхона омбори, 25-сонли ўрта мактаб.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманида:

  1. «Қипчоқ», «Йўлдош», «Ал-Фарғоний», «Виқор», «Олчазор», «Дўстлик», «Чортоқ», «Чарағон», «Тошкент» маҳаллаларида;
  2. 1-сонли туғруқ комплекси, 37-сонли поликлиника, тери-таносил шифохонаси, ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, металл заводи, 12-автобус парки, Green Park боғи, «Эврика» хусусий боғчасида ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади.

Сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилади, дейилади хабарда.