«импорт» тегли мақолалар


Ўзбекистонда оқ қоғоз нархи кескин қимматлашди. Сабаб — Россияда нархларнинг ошиши
13 апрель 2022, 12:17

Ўзбекистонда оқ қоғоз нархи кескин қимматлашди. Сабаб — Россияда нархларнинг ошиши

Ўзбекистонда оқ қоғоз нархи ўртача 2 баробарга ошди. Бу Россия заводларидаги оқартиргич импорти билан боғлиқ чекловлар туфайли қоғоз нархининг ошиши фонида содир бўлмоқда. Ўзбекистонда қоғоз ва картон импортининг деярли ярми Россия корхоналарига тўғри келади.

Ўзбекистонда январь-февраль ойларида автомобиллар импорти 5 баробардан ошди
4 апрель 2022, 15:31

Ўзбекистонда январь-февраль ойларида автомобиллар импорти 5 баробардан ошди

Ўзбекистон икки ой ичида 18 та давлатдан беш мингдан ортиқ автомобиль импорт қилди. «Иномарка"лар энг кўп Хитой, Жанубий Корея ва Қозоғистондан келтирилган.

Рубль курси нега кўтарилмоқда — иқтисодчилар фикри
30 март 2022, 17:37

Рубль курси нега кўтарилмоқда — иқтисодчилар фикри

30 март кунидан амал қилувчи курсларга кўра, 25 февралдан бошлаб ҳисоблаганда рублнинг энг кўп мустаҳкамланиш ҳолати кузатилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров рубль курсининг мустаҳкамланиши сабабларини келтириб ўтди. Рус иқтисодчиси Дмитрий Полевойнинг фикрига кўра, рубль курси олдинги 70+ [бир доллар учун рубль] даражасига қайтиши мумкин. «Бунинг учун ҳеч қандай техник тўсиқлар йўқ», — деди у.

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди
21 март 2022, 14:36 1

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,01 млрд доллар ёки деярли 85 фоизга кўпроқ. Экспорт ҳажми 4,1 млрдга етган, бунда олтин экспортининг улуши 57,7 фоизни ташкил этган. Импорт ҳажми эса 4,6 млрд долларни ташкил қилган, автомобиллар импорти 7,1 баробарга кўпайган.

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди
21 феврал 2022, 22:39

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди

Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Двигатель қуввати учун қўшимча коэффициентлар миқдори ҳам камайтирилади. Тарифлар икки босқичда пасайтирилади (жадвал).

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда
21 феврал 2022, 19:49

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда

Январь ойида Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 бараварга кўпроқ. Лекин 2021 йилнинг январида автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилган. Шунингдек, йил бошида қиймати 3,1 млн долларга тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилинди.

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка”лар импорти бўйича
20 феврал 2022, 11:44

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка"лар импорти бўйича

Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «ноль бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.

Қарордан даромади энг юқори ва импорт автомобилларини харид қилувчилар фойда кўради — иқтисодчилар импорт божи пасайиши ҳақида
15 феврал 2022, 12:55

Қарордан даромади энг юқори ва импорт автомобилларини харид қилувчилар фойда кўради — иқтисодчилар импорт божи пасайиши ҳақида

Импорт автомобиллар учун божхона божи 15%гача пасайиши бундай автомобиллар учун умумий божни қанчага арзонлаштиради? Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу хабардан хурсанд бўлишга «шошилмай туриш керак» деб ёзди. Мутахассислар комбинациялашган божлардаги ҳар куб см учун махсус ставкалар бекор қилиниши кераклигини таъкидламоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев «қарордан асосий фойда кўрадиганлар даромади энг юқори ва импорт автомобилларини истеъмол қиладиган бойлар», — дея изоҳ қолдирди.

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди
31 январ 2022, 11:56

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди

2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан умумий қиймати 588,2 млн долларга тенг 27 мингдан ортиқ енгил автомобил импорт қилди. Автомобиллар асосан Хитой ва Жанубий Кореядан олиб келинган. Экспорт қилинган автомобиллар сони эса 29 мингга етди, шундан 93 фоизи Қозоғистонга етказиб берилган.

2021 йилда Ўзбекистон 809 дона электромобиль импорт қилган
26 январ 2022, 11:36

2021 йилда Ўзбекистон 809 дона электромобиль импорт қилган

2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган. Уларнинг 90% Хитойдан олиб келинган. Электромобиллар импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди
21 январ 2022, 16:30

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

Ўзбекистонга гўшт импорти Қозоғистондаги вазият туфайли кечикмоқда
10 январ 2022, 09:08

Ўзбекистонга гўшт импорти Қозоғистондаги вазият туфайли кечикмоқда

Ўзбекистонга Беларус ва Украинадан импорт қилинадиган гўштни етказиб бериш кечикмоқда. Бу кўплаб юклар учун транзит йўлаги ҳисобланган Қозоғистондаги инқироз билан боғлиқ. «Газета.uz» билан суҳбатда бўлган уч тадбиркор етказиб беришдаги узилишлар нархларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

2021 йилнинг 11 ойида бензин импорти 36,3 фоизга ошган
5 январ 2022, 11:38

2021 йилнинг 11 ойида бензин импорти 36,3 фоизга ошган

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 308,4 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ёки 36,3 фоизга ошган.

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди
23 декабр 2021, 14:31

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди

Қозоғистон қозоғистонлик истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатгани сабабли Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларга чеклов қўймоқчи эмас. Шу билан бирга, Савдо вазирлиги Ўзбекистон томонининг айрим чекловлари ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон 10 ой ичида $12 млнлик электромобиллар импорт қилган
27 ноябр 2021, 12:50

Ўзбекистон 10 ой ичида $12 млнлик электромобиллар импорт қилган

Январь-октябрь ойларида қиймати 12 млн долларига тенг бўлган жами 613 дона электромобиль импорт қилинган. Ушбу турдаги автомобиллар асосан Хитойдан (551 та) олиб келинган.

Октябрь ойида 55 та электромобиль импорт қилинган
26 ноябр 2021, 15:14

Октябрь ойида 55 та электромобиль импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 55 та электромобиль импорт қилинган. Ушбу харид учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар сарфлаган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсиб бормоқда
22 ноябр 2021, 19:13

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсиб бормоқда

Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.

82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди
23 октябр 2021, 11:57 1

82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божхона божидан озод қилинди. Мазкур ҳужжат давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб қабул қилинди.

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди
21 октябр 2021, 11:26

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.

Мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳоли бирламчи ва иккиламчи даромадлари ўсишини таъминлади
21 октябр 2021, 10:37

Мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳоли бирламчи ва иккиламчи даромадлари ўсишини таъминлади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича савдо баланси манфий сальдоси 10,1 млрд долларни, бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 4,8 млрд долларни ташкил этган. Натижада савдо баланси манфий сальдоси хориждан пул ўтказмалари ҳисобига қисман қопланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг