Президент 20 октябрь куни «Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат 20 август куни ўтказилган президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар доирасида қабул қилинган.

Норма`нинг ёзишича, Қарор билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

Бу 82 та товарга, жумладан:

  • кастор ёғи ва унинг фракциялари;
  • асбест;
  • натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
  • карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
  • ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
  • керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
  • тўқимачилик бўёғи;
  • сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
  • мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
  • сунъий мум;
  • тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
  • ферментлар, ферментли препаратлар;
  • тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
  • сунъий мўйна;
  • елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
  • фильтр қоғоз ва картон;
  • аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
  • зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
  • комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
  • кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар ва бошқаларга татбиқ этилади.

Аввалроқ, Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан, плантайнлар, анжир, ананас, авокадо, манго, гуайява, мангостан, олма, нок, киви ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилинган эди.

21 октябрь куни сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.