2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан 27 мингдан ортиқ енгил автомобил импорт қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида акс этган.

Мамлакатга олиб кирилган автомобилларнинг умумий қиймати 588,2 млн долларни ташкил этди. Ўтган йили 2020 йилга қараганда 1348 та кўп автомобил импорт қилинган.

2021 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган «иномарка» ларнинг қарийб 33 фоизи Хитой, 24 фоизи эса Жанубий Корея ҳисобига тўғри келган. Россия ва Қозоғистон биргаликда Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг 33 фоизини етказиб берган.

Давлатлар етказиб берган автомобиллар сони қуйидагича:

  • Хитой — 8 880 та
  • Жанубий Корея — 6 472 та
  • Россия — 4 539 та
  • Қозоғистон — 4 470 та
  • Польша — 1 204 та
  • АҚШ — 490 та
  • Литва — 428 та
  • Таиланд — 250 та
  • Германия — 115 та
  • Япония — 97 та

Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатда жами 236,6 мингдан зиёд енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Экспорт

2021 йилда Ўзбекистон 10 давлатга қиймати 281,8 млн долларига тенг бўлган қарийб 29 мингта енгил автомобиллар экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 10401 тага ошган. 2021 йилда Ўзбекистон экспортининг 93 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган.

Автомобиллар қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:

  • Қозоғистон — 26 970 та
  • Украина — 929 та
  • Россия — 456 та
  • Озарбайжон — 277 та
  • Афғонистон — 128 та
  • Қирғизистон — 94 та
  • Тожикистон — 88 та.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг 90 фоизи Хитойдан олиб келинган. Электромобиллар импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

Қолаверса, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келгани ҳақида маълум қилинган еди.