Президент 20 октябрь куни «Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланилади:

  • сунъий мўйна;
  • зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
  • сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
  • шиша иплар;
  • шиша толали матолар ва бошқалар.

Аввалроқ, Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан, плантайнлар, анжир, ананас, авокадо, манго, гуайява, мангостан, олма, нок, киви ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилинган эди.

Унга қадар эса депутатлар 31 декабргачагўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилиб, ҳужжатни Сенатга юборишган эди.