«иибб» тегли мақолалар


Яккасаройдаги қурилиш биносидан снаряд ва миномётлар топилди
29 декабр 2021, 10:51

Яккасаройдаги қурилиш биносидан снаряд ва миномётлар топилди

Яккасарой туманида жойлашган қурилиш объектида икки донадан 115 ммлик ўқув снаряди ва 82 ммлик ўқув миномёти топилди. ИИББ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди
2 октябр 2021, 14:44

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди. ИИББ унинг ҳайдовчи ҳужжатлари текширилаётганда ЙҲХБ ҳодимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарганини маълум қилди. Участкада ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда телефонидан тақиқланган видеоматериал ва фотосуратлар аниқланди, дея хабар қилди бошқарма.

Тошкентда аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар аниқланди
11 август 2021, 10:00

Тошкентда аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар аниқланди

Пойтахтнинг Учтепа туманида аёл ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган 3 нафар аёл аниқланди. Фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди
15 июл 2021, 10:22

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди

Амир Темур хиёбонида 150−200 га яқин фуқаролар тўпланишига сабабчи бўлган россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) маъмурий жавобгарликка тортилди. Унга 1 млн 225 минг миқдорида жарима жазоси тайинланди.

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов
14 июл 2021, 18:00

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов фикрига кўра, россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) билан профилактик суҳбат эмас, балки «унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани» нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео
8 июл 2021, 17:43

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео

Тошкент шаҳрида уйида маст ҳолатда жанжал қилаётган фуқарони ИИБга олиб бормоқчи бўлган инспектор ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди. Пойтахт ИИББнинг таъкидлашича, «вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган».

Амир Темур хиёбони яқинида ўсмирларга ҳужум қилганликда айбланган тўрт киши уй қамоғига олинди
30 апрель 2021, 12:33

Амир Темур хиёбони яқинида ўсмирларга ҳужум қилганликда айбланган тўрт киши уй қамоғига олинди

Март ойининг охирида Амир Темур хиёбони яқинида ўтказилган рухсатсиз митинг пайтида ўспиринларни калтаклаганликда тўрт киши айбланмоқда; улар суд бошлангунига қадар уй қамоғига олинган. Тартибсизликларда қатнашган яна 27 кишининг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилди.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди
1 апрель 2021, 10:34 1

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди

Тошкентда ҳайдовчиси тезликни ошириб юборган Cobalt йўлнинг тўсиқ устидан учиб ўтиб, Lacetti билан тўқнашган. Икки киши ҳалок бўлган. ЙҲХББ хабар беришича, жамоат қоидабузарнинг ҳаракатларини «кескин қоралади».

Жиззахда дарахтларнинг кесилганини яшириш учун пора талаб қилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди
10 март 2021, 12:21

Жиззахда дарахтларнинг кесилганини яшириш учун пора талаб қилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди

Жиззах вилоятида дарахтларнинг кесилганини яшириш учун фуқародан 2 млн сўм миқдорда пора талаб қилишда айбланаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди.

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди
1 феврал 2021, 15:16

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрида «Nexia» автомобили йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 38 ёшли пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормай вафот этди.

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди
20 январ 2021, 17:53

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди

Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.

Техник хатолик туфайли 3 йил олдин вафот этган фуқарога жарима белгиланди
24 декабр 2020, 15:12

Техник хатолик туфайли 3 йил олдин вафот этган фуқарога жарима белгиланди

Сирдарёда ЙПХ ходими уч йил олдин вафот этган фуқарога нисбатан баённома тузган. Аниқланишича, техник хатолик туфайли жарима исм-фамилияси бир хил бўлган самарқандлик маҳрумнинг номига расмийлаштириб қўйилган.

Кафеда ИИБ ходимини калтаклаган шахслар қўлга олинди
15 декабр 2020, 16:34

Кафеда ИИБ ходимини калтаклаган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоятида профилактика инспектори кафе иш юритувчиси ва уч нафар шахсларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини суратга олгани учун улар томонидан калтакланган. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Универсам»да ички ишлар органлари ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди
14 декабр 2020, 14:35

«Универсам»да ички ишлар органлари ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Универсам» савдо мажумуасида ички ишлар орган ходимлари ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи фуқароларга йўлакни бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш беришган. Огоҳлантиришларга мазкур фуқаролар рад жавобини бериб, жанжал кўтарган.

Олмазор туманида 50 минг доллар талаб қилган товламачи ушланди
2 ноябр 2020, 17:13

Олмазор туманида 50 минг доллар талаб қилган товламачи ушланди

Олмазор туманида «интернет» сайтларида аёл кишининг видеоларини тарқатишини ва оила аъзоларига кўрсатишини таҳдид қилиб 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди.

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди
23 сентябрь 2020, 12:16

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳижоб кийган аёллар ИИББ томонидан ушланганлиги айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг изоҳлашича, ушбу фикрлар ҳақиқатдан йироқ ва рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилмаган. Айтилишича, ушбу фуқаролар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган ва инспекторлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг