Олмазор туманида «интернет» сайтларида аёл кишинг видеоларини тарқатишини таҳдид қилиб 50 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. (эркак) фуқаро А.Г. нинг (аёл) ярим яланғоч ҳолда рақсга тушгани олинган видео лавҳани «интернет» сайтлари орқали тарқатиш ва унинг оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилиши ҳақида таҳдид қилиб, эвазига Г. Н.дан 50 000 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, шундан, 6 500 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.