Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг маълум қилишича, «Бизнес юритиш» ҳисоботи муаллифлари ва банкнинг минтақадаги вакиллари 2018 ва 2020 йилларда рейтинг маълумотларидаги номувофиқлик бўйича суриштирувда тилга олинган «Ўзбекистон протоколи»дан хабардор эмас.
Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини олдинги рейтинглардаги хатоликлар ва манипуляциялар сабабли бутунлай тўхтатди. 2018 йилда Ўзбекистон президенти мамлакатда тадбиркорлик учун шароитлар яратиш ва шу орқали 2022 йилда ушбу рейтингда энг яхши 20 та давлат қаторига кириш бўйича топшириқ берган эди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.
Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки делегацияси янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олдилар. Ҳамкорлик кун тартибига қашшоқликни камайтиришни қўллаб-қувватлаш, жадаллаштирилган саноатлаштириш ва коррупцияга қарши кураш каби йўналишлар киради.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.
Тошкент-Андижон пуллик автобомил йўлининг нархи техник-иқтисодий тадқиқотлар ва уни қуриш бўйича халқаро тендер асосида белгиланади, дея таъкидлади Жаҳон банки вакили «Газета.uz» га берган интервьюсида. Айтилишича, ушбу йўл фойдаланишга топширилганидан сўнг Тошкентдан Андижонга саёҳат вақти тахминан 2 соатга қисқаради.
2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.
Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар ва эркаклар орасидаги тенглик пандемия тугаганидан кейин иқтисодиётни тезлик билан тиклаш ҳамда кучли ва фаровон жамият қуриш учун асосий омилдир, деб ёзишади Жаҳон банкининг экспертлари Одри Сакс ва Уильям Зейтц ўз мақолаларида.
Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда. Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суратлари 3%гача етиши тахмин қилинган.
Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.
Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги инновациялар тизимини модернизация қилиш учун 50 млн доллар ажратди. Лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари ва университетларида халқаро даражадаги тадқиқотларни ўтказишга ёрдам беради.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.
2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди
Жаҳон банки иштирокида COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун, банк томонидан 95 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиб, бу маблағларга соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш кўзда тутилган.
Италиялик Марко Мантованелли Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланди. У иқтисодий ривожланиш бўйича Лотин Америкаси, Африка ва Европада 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг