Республика махсус комиссиясининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда 21 млн аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ҳозирга қадар улардан 1 млн 34 минг нафари, яъни 4,9 фоизи тўлиқ эмланган.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб оилавий ва марказий поликлиникаларда, шунингдек ихтисослашган тиббиёт марказларида очилган эмлаш пунктлари рўйхати эълон қилинди.
21 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 9 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
20 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 8 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. «Ҳамшаҳарлар ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини қабул қилиб олдим. Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради», — деди ҳоким.
Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланмоқда. Тўлиқ рўйхат.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.
Эмлашдан олдин ПЗР тест топшириш ва антитаначаларга таҳлил топшириш керакми, эмланганларда антитаначалар даражаси қандай бўлиши керак, ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самара берадими — шу ва бошқа саволларга Вирусология ИТИ директори Эркин Мусабоев «Газета.uz»га берган интервьюсида жавоб берди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда 478 нафар фуқарода коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров таъкидлашича, ташкилотларда мажбурий эмлаш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бундан ташқари, у вакцина олмаган фуқароларнинг эркини чеклаш кераклигини айтди. «Бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак», — дейди Алишер Қодиров. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев ҳам «оммавий эмлашни ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш кераклиги»ни таъкидлаган эди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келинади. Шунингдек, август-cентябрь ойларида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар берди депутат Дониёр Ғаниев.
Сешанба куни Ўзбекистонда 491 нафар фуқарода коронавирус, 319 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа вакцинация бўйича Ўзбекистон яхши кўрсаткичда кетаётганлигини таъкидлади. 12 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар мамлакат аҳолисининг 2,64 фоизини ташкил қилмоқда.
Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
Душанба куни Ўзбекистонда 497 нафар фуқарода коронавирус, 283 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
11 июль куни Ўзбекистонда 458 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.
Шанба куни Ўзбекистонда 485 нафар фуқарода коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Жума куни Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус, 221 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг