11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 458 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, умумий касалланиш ҳолатлари 116 421 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.

11 июль куни 325 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 111 514 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.