Кеча, 20 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Бу ушбу вакцинанинг келтирилган 8-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда 30 июнь куни ҳам олиб келинган эди.

Маълумот учун бундан аввал ZF-UZ-VAC2001'нинг: 27 мартда — 1 млн доза, 27 апрелда — 1 млн доза, 18 майда — 1 млн доза, 19 майда — 500 минг доза, 10 июнда — 1 млн доза, 29 июнда — 1 млн доза, 30 июнда — 1 млн доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 8 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 370 минг дозаси «Спутник V», 710 минг дозаси AstraZeneca, 7,5 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.