20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келиш кўзда тутилган, дея хабар бермоқда депутат Дониёр Ғаниев Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб.
Қайд этилишича, август ойида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза ҳамда август-сентябрь ойларида COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, 5 июль ҳолатига кўра жами вакцина захираси 7 миллион 440 минг дозани ташкил қилмоқда.
Январь ойида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга 100 минг дона Pfizer вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берган эди.