Айни кунгача Ўзбекистонда жами 5 397 765 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 349 166 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 505 103 нафарни, 3-босқич эмланганлар 543 496 нафарни ташкил қилди.

15 июлда Ўзбекистон бўйлаб 122 574 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 95 489 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 735, 3-босқич эмланганлар 12 350 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (694 123 доза), Фарғона вилоятида (687 022 доза), Андижон вилоятида (608 464 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 985 157 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 478 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 15 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118 380 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 320 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 113 261 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.