Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 614 894 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 769 107 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 387 048 нафарни, 3-босқич эмланганлар 458 739 нафарни ташкил қилди.

8 июлда Ўзбекистон бўйлаб 122 529 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 88 574 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 17 116, 3-босқич эмланганлар 16 839 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (574 637 доза), Фарғона вилоятида (559 892 доза), Андижон вилоятида (531 112 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 869867 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 482 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 8 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 011 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 221 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 336 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 110 377 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 764 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.