Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 857 947 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 951 794 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 419 252 нафарни, 3-босқич эмланганлар 486 901 нафарни ташкил қилди.

10 июлда Ўзбекистон бўйлаб 114 061 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 86 772 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 178, 3-босқич эмланганлар 13 111 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (609 058 доза), Фарғона вилоятида (604 819 доза), Андижон вилоятида (556 693 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 902593 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 485 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 8 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 963 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 430 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 111 189 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.