Инновацион ривожланиш вазирлигининг Vaksinauz Telegram-каналида бутун Ўзбекистон бўйлаб эмлаш пунктлари рўйхати эълон қилинди.

Қайд этиш жоиз, рўйхатга фақат тиббиёт муассасалари — марказий ва оилавий поликлиникалар ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлар киритилган. Аввалроқ Тошкентда бозорлар, супермаркетлар, мактаблар ва маҳаллалар ҳудудида қўшимча эмлаш пунктлари очилиши ҳақида хабар берилган эди, аммо улар янги рўйхатда кўрсатилмаган.

22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши 5,9 млн доза вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 779 709 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 572 483 нафарни, 3-босқич эмланганлар 592 938 нафарни ташкил қилди.

Ўзбекистон бўйлаб эмлаш пунктлари