Айни кунгача Ўзбекистонда жами 5 129 626 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 158 120 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 453 556 нафарни, 3-босқич эмланганлар 517 950 нафарни ташкил қилди.

13 июлда Ўзбекистон бўйлаб 132 764 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 101 000 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 17 263, 3-босқич эмланганлар 14 501 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (651 374 доза), Фарғона вилоятида (647 935 доза), Андижон вилоятида (584 240 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 491 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 13 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 409 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 528 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 112 546 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.