Айни кунгача Ўзбекистонда жами 5 275 191 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 253 677 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 490 368 нафарни, 3-босқич эмланганлар 531 146 нафарни ташкил қилди.

14 июлда Ўзбекистон бўйлаб 145 565 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 95 557 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 36 812, 3-босқич эмланганлар 13 196 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (675 195 доза), Фарғона вилоятида (668 510 доза), Андижон вилоятида (597 084 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 972 807 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 493 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 14 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 902 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 367 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 112 941 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 785 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.