Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 743 886 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 865 022 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 405 074 нафарни, 3-босқич эмланганлар 473 790 нафарни ташкил қилди.

9 июлда Ўзбекистон бўйлаб 128 992 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 95 915 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 18 026, 3-босқич эмланганлар 15 051 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (592 245 доза), Фарғона вилоятида (583 639 доза), Андижон вилоятида (543 985 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887 322 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 467 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 8 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 478 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 382 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 110 759 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.