Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 057 120 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 436 293 нафарни, 3-босқич эмланганлар 503 449 нафарни ташкил қилди.

12 июлда Ўзбекистон бўйлаб 138 915 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 105 326 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 17 041, 3-босқич эмланганлар 16 548 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (630 705 доза), Фарғона вилоятида (627 250 доза), Андижон вилоятида (571 655 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 497 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 12 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116 918 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 283 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 504 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 112 018 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 778 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.