9 май куни 20:36 да Фарона водийсида сезилган зилзиланинг ўчоғи Хитойда жойлашгани хабар қилинди.

ФВВ Сейсмопрогоностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, эпицентрда зилзила магнитудаси 5,4, чуқурлиги 189 км ни ташкил этди. Тошкентдан масофаси — жануби-шарқий йўналишда 713 км.

Наманган, Фарғона ва Андижонда ер ости силкинишлари кучи 2 бални ташкил этди.