Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ҳодиса 5 май куни тахминан 23:30 да содир бўлди. 31 ёшли Matiz ҳайдовчиси Р. М. «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб борар экан, автомобиль бошқарувини йўқотади ва натижада машина йўлдан чиқиб кетиб, каналга қулайди.

Matiz ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчилари 30 ёшли А. Д. ва 22 ёшли (қиз) Р. М. ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспортдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одамлар ўлимига олиб келса) бўйича жиноий иш қўзғатилди.