9 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2349 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бугун кун давомида 27 та (кеча — 26) янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида 71 нафар (кеча — 119) бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1846 нафарни ташкил этмоқда. Соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 493 нафар бемор даволанмоқда. Даволаниш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси

Қорақалпоғистон — 114 та ҳолат, 101 бемор соғайган (89 фоиз), 13 бемор қолган;

Андижон вилоятида — 166 та ҳолат, 158 бемор соғайган (95 фоиз), 8 нафар қолган;

Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат, 404 бемор соғайган (92 фоиз), 36 бемор қолган;

Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган (100 фоиз);

Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган (10 фоиз);

Навоий вилоятида — 8 та ҳолат, 2 бемор соғайган (25 фоиз);

Наманган вилоятида — 234 та ҳолат, 179 бемор соғайган (76 фоиз, 4 та ўлим), 55 бемор қолган;

Самарқанд вилоятида — 172 та ҳолат, 70 бемор соғайган (41 фоиз), 102 бемор қолган;

Сирдарё вилоятида — 24 та ҳолат, 13 бемор соғайган (54 фоиз), 13 бемор қолган;

Сурхондарё вилоятида — 41 та ҳолат, 35 бемор соғайган (85 фоиз), 6 бемор қолган;

Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 136 нафари соғайган (86 фоиз, 1 та ўлим), 26 бемор қолган;

Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 178 бемор соғайган (76 фоиз), 55 бемор қолган;

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — 750 та ҳолат, 561 бемор соғайган (75 фоиз, 5 та ўлим), 184 бемор қолган.