Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида Ғалаба боғининг қурилиши битказилди. Боғ 2018 йил ўзининг тарихий жойига қайтарилган генерал-майор Собир Рахимовга атаб қўйилган ҳайкал яқинида жойлашган.

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан боғ қуриш ташаббусини 2018 йилнинг кузида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди.

«Бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттириши, оталаримиз ва боболаримиз қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак», — дея таъкидлаган эди давлат раҳбари.

Боғда 1941−1945 йиллардан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, окоплар ва блиндажлар композициялари ва турли хил инсталляциялар ўрнатилган, музей қурилган.

Кеча боғда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам дастурини суратга олиш жараёни бўлиб ўтди.

Фото