2 июль куни Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасида икки ёшли бола вафот этди, дея хабар берди шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳодиса 2 июль куни соат 12:00 да Учтепа туманидаги Хондамир кўчасида юз берган бўлиб, Spark ҳайдовчиси З. Н. (38 ёшда) икки ёшли С. Х. ни уриб юбориши оқибатида қиз тан жароҳатлари олган ва кейинчалик касалхонада вафот этган.

ИИББ маълумотларига кўра, ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолган. Бола қаровсиз қолдирилган.

Ушбу ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.