Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди. Уларни 20 дақиқа мобайнида ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида (манзиллар) ва давлат хизматлари марказларида алмаштириш мумкин. Кутиш вақти навбатга боғлиқ.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш аризасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да ҳам тўлдирса бўлади. Кўпгина ҳайдовчилар карантин чекловлари шароитида ушбу хизматдан фойдаланишни маъқул кўришлари мумкин.

Ушбу хизматдан Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор ва Яшнобод туманлари, Бухоро, Жиззах, Қўқон, Навоий, Наманган, Термиз, Фарғона, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари, шунингдек, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари, Жиззах вилоят Дўстлик тумани, Бухоро вилоят Қоракўл тумани, Андижон вилоят Андижон тумани ва Фарғона вилоят Сўхд туманлари аҳолиси фойдаланишлари мумкин.


Ариза берувчилар тайёр гувоҳномалар учун давлат хизматлари агентлигига келишлари керак холос. Ягона интерактив давлат хизматлари портали сайти орқали қандай қилиб ариза бериш кераклигини батафсил тушунтирамиз.

Муҳим маълумот: ЙҲХБ маълумотлар базасида барча гувоҳномаларнинг тўлиқ маълумотлари мавжуд эмас. Бу ҳақида фақатгина ариза берилганидан сўнггина билиш мумкин. Одатда, маълумотлар базасида 2006 йил гувоҳнома намуналари мавжуд. Aгар гувоҳнома олдинроқ берилган бўлса, аризани онлайн тарзда топшириш имконияти бўлмаслиги мумкин. Бу вазиятда давлат хизматлари марказига ёки Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига бориш керак бўлади.

ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш

(Aгар сиз ЯИДХПда рўйхатдан ўтган бўлсангиз ёки сизда ЭРИ бўлса, дарҳол пастдаги «Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш» бўлимига ўтишингиз мумкин.)

1. my.gov.uz сайтига киринг ва «Рўйхатдан ўтиш»ни танланг. Тизим сизни автоматик тарзда id.gov.uz сайтига ўтказади.


2. Фуқаролик тўғрисидаги маълумотни кўрсатиб, электрон рақамли имзо (ЭРИ)сиз рўйхатдан ўтиш усулини танланг. Aгар сизда ЭРИ бўлса, рўйхатдан ўтишингиз шарт эмас.


Ўзингизнинг шахсий идентификация рақамингизни (ЖШШИР) киритинг. Уни паспортдан топиш мумкин: у пастки қаторда жойлашган ва 14 та рақамдан иборат. Кейин серия ва паспорт рақамини кўрсатинг.


3. Шундан сўнг, Сизнинг паспорт маълумотларингиз автоматик равишда кўрсатилган саҳифага ўтасиз. Кейин контакт маълумотларини тўлдиришингиз лозим: логин, пароль, рўйхатдан ўтганлик бўйича манзил (у автоматик тарзда кўрсатилади), электрон почта манзилини ва тасдиқлаш коди СМС хабар билан юбориладиган мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак. Тасдиқлаш коди тегишли ойнага киритилганидан сўнг рўйхатдан ўтиш тугалланади.


Тизим фойдаланувчини рўйхатдан ўтиш тугаганлиги тўғрисида хабардор қилади, аккаунт ҳолати «ҳақиқий» бўлмайди. Маълумотларни тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) шахсий сертификатини тақдим этиш керак. У ҳар қандай давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. ЭРИни шунингдек e-imzo сайтида онлайн олиш мумкин. Маълумот учун, «Газета.uz» ЭРИни онлайн олиш бўйича қўлланмани тақдим этган эди.

Гувоҳномани алмаштириш учун ариза бериш

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 10 йил муддатга берилади. 2022 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик ва автомоторанспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳисобланади.

1. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, my.gov.uz сайтига қайтиб, шахсий кабинетингизга киринг (Менюдаги «Кириш» бўлими).


2. Қидирув сатрига «ҳайдовчилик гувоҳномаларини» сўзини киритинг.


«Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш» хизматини танланг.


Кейинги саҳифада «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босинг.


3. Сўнг ариза шаклини икки босқичда тўлдириш керак: тизим автоматик равишда ариза берувчининг ЖШШИРни, исми шарифини ва прописка бўйича яшаш манзилини киритади.


Фойдаланувчилар яшаб турган давлат, вилоят ва туман ҳақидаги маълумотларни ва истиқомат қилаётган уй рақамини киритишлари зарур.

4. Шундан сўнг, ҳайдовчилар тўлдириш шарт бўлган бўлимларга қуйидаги маълумотларни киритишлари керак бўлади:

эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан берилганлиги;

эски ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси;

эски ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами;

олдинги гувоҳноманинг берилган санаси;

шахсий телефон рақами.


5. Кейин, гувоҳнома категориясини танлаб, аризани юбориш керак бўлган иккинчи босқичга ўтинг.


Кейинги саҳифада категория тури, категория берилган сана ва категория бўйича алоҳида белгилар (агар бўлса) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Категория тўғрисидаги маълумотлар берилганидан кейин, «Сохранить» («Сақлаш») тугмаси босилади ва тизим сизни олдинги саҳифага қайтаради. Унда сиз маълумотлар тўғрилигини текшириб, «Юбориш» тугмасини босасиз.


6. Шундан сўнг, ариза берувчининг кўрсатилган электрон манзилига ва телефон рақамига унинг аризаси қабул қилинганлиги, шунингдек электрон хизматлар (Click, Payme, Upay, Paynet ва бошқалар) ёки банк орқали тўланиши мумкин бўлган ҳисоб реквизитлари кўрсатилган сўровноманинг «Тўлов амалга оширилиши кутилаётган» ҳолати тасдиқланганлиги тўғрисида хабар келиши керак.

Хизмат нархи 0,7 базавий ҳисоб миқдорини 0,7 (156 100 сўм) ташкил этади. Инвойснинг амал қилиш муддати чекланмаган.

7. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, ариза берувчи янги намунадаги гувоҳномани олиш учун юқоридаги рўйхатда келтирилган энг яқин давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши мумкин. Бунда эски намунадаги гувоҳномани тақдим этиш шарт. Бу ерда улар суратга тушишни таклиф қилишади. Вақтни тежаш мақсадида оператордан маълумотлар базасида сақланадиган паспортдаги фотосуратдан фойдаланишни сўраш мумкин.