Жума куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 30−35 даражани ташкил этади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Шанба куни тоғ ва тоғолди ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда сақланиб қолади ва кечаси 15−20 даража, кундузи 30−35 даража иссиқ бўлади.

Июль ойининг бошланиши Ўзбекистонда қулай ҳарорат билан белгиланади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати меъёр оралиғида бўлиши кутилади ва кечаси 17−22 даража, кундузи 32−37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Июль ойининг бошида Республика бўйича жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача етиши мумкин.