4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Эпицентрда зилзила магнитудаси 5,5 ни ташкил этди. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 301 км, 3 балл.
  • Наманган : 238 км, 3 балл.
  • Андижон : 237 км, 3 балл.
  • Фарғона : 176 км, 4 балл.
  • Гулистон : 257 км, 3 балл.
  • Жиззах : 301 км, 3 балл.
  • Самарқанд : 356 км, 3 балл.
  • Бухоро : 572 км, 2 балл.
  • Термиз : 376 км, 3 балл.
  • Қарши : 450 км, 2 балл.
  • Навоий : 498 км, 2 балл.

ФВВ матбуот хизматининг қайд этишича, зилзила бошқа шаҳарларда сезилмаган. Талофатлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.