26−27 сентябрда мамлакат шимолига Қозоғистон орқали Шимолий Урал устида шаклланган совуқ антициклон тармоғи кира бошлайди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 8−13 даража, кундузи 20−25 даража, шимолий туманларда кечаси 5−10 даража, кундузи 15−20 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат шу кун меъёрларидан 3−4 даражага пастроқ, дея хабар берди Ўзгидромет.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилояти ва чўл зонасида ҳарорат 5−7 даражага пасайиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади. Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. 29−30 сентябрда баланд тоғли туманларда ёмғирнинг қорга ўтиш эҳтимоли ҳам бор.

Совуқ фронт ўтиши натижасида 28 сентябрда бутун республика ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат секин пасайиб, шу кунларда кечаси 5−10 даража, шимолда кечаси 2−7 даража илиқ, кундузи 15−20 даража илиқ бўлади. Уралдан совуқ ҳаво кириб туриши натижасида республика бўйича ҳарорат фони ўртача иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага паст бўлади.