Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, бироқ бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилгани сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Натижаларни 3 хил усулда билиш мумкин бўлади:

  • Абитуриентнинг шахсий кабинети орқали — abitur.dtm.uz;
  • СМС хабарнома хизмати орқали — 5100 рақамига абитуриент ID рақамини юборган ҳолда;
  • Тест натижалари қайдномаси орқали: тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб 2 сменада ўтказилди ва уларда 1,2 млн нафар абитуриент қатнашди.