Жиноий вазиятни яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида жиноий фаолиятда гумон қилиниб, яна 8 нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда уларнинг суратларини эълон қилган пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Ушланганлар операция доирасида ҳибсга олинганларнинг деярли барчаси каби суратларда пастга қараб турибди.

Ҳибсга олинганлар рўйхати:

  • Дониёр Бахтиёрович Юлдошев (1984 йилда туғилган) — Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми;
  • Фазлиддин Файзуллаевич Алимов (1988) — Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми;
  • Шовкат Шухратович Қуватов (1991) — Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми;
  • Нуриддин Бахтиярович Туляганов (1988) — Жиноят кодекси 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми;
  • Илхом Маҳмуджонович Сотволдиев (1986) — Жиноят кодекси 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми;
  • Дониёр Фахриддин ўғли Юнусов (1992) — Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ва 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми;
  • Бахтиёр Тўлқин ўғли Эркинов (1992) — Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми;
  • Умид Агзамович Маҳмудов (1987) — Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми.

Гумонланувчилар қамоққа олиниб, тергов давом этмоқда.

Фуқаролардан ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрган бўлса, 71−206−45−69, 71−206−49−46 ёки 102 рақамлари ёхуд 99−370−73−94 Telegram рақами орқали ИИББга мурожаат қилиш сўралди. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Президент жорий ҳафтада коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши рейдларга изоҳ берганди.

Аввалроқ пойтахт ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев «кўча болалари» қарздор фуқаролардан қўрқитиш ва дўппослаш йўли орқали пул ундириб келганини айтганди. «Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди, десам нотўғри бўлмайди», — деган у.