«Ўзбектелеком» АК оддий акциялари 20 декабрдан бошлаб «Тошкент» Республика фонд биржасида савдоси бошланди. Ушбу тадбир инвесторлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

«Тошкент» фонд биржасида компания акцияларига талаб катта бўлиб, ушбу акцияларга харид қилиш учун талаб, сотиш таклифидан ўртача 8−10 бараварга ошиб кетди. Бундан ташқари, улар куннинг фаол сотилган акцияларига айланди: биржа савдолари ҳажми 667 млн сўмни ташкил этиб, бу навбатдаги оммабоп акцияларнинг биржа савдоси ҳажмидан 20 баравар кўпини ташкил этди. Натижада акциялар нархи кун давомида 25 фоизга кўтарилди ва бир дона акция учун 7500 сўм нарх белгиланди.

IPO давомида 5 542 046 дона қўшимча оддий акциялар чиқарилиб, ҳар бир акцияни жойлаштириш нархи 6000 сўмни ташкил этганди. IPO натижасида 11 мингга яқин чакана ва 10 та корпоратив, институционал инвесторлар компаниянинг бир қисмига айланди. Потенциал инвесторларни ўзига жалб этган муҳим жиҳатлардан бири бу адолатли қийматдан, яъни ҳар бир акция учун 9135 сўмдан 35 фоизлик чегирмани ташкил этди. Ушбу қадам компаниянинг стратегик ўрнини таъкидлаб, потенциал акциядорлар учун жозибадор кириш нуқтасини белгилади.

Portfolio Investments МЧЖ, «Ўзбекистон миллий банки» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» андеррайтерлар консорциуми томонидан ташкил этилган IPO роудшоуси (Road Show) инвесторларда катта қизиқиш уйғотди. UZTELECOM акциялари Ўзбекистон IТ-соҳасидаги ўсиш акциялари (Growth Stocks) сифатида инвесторларнинг эътиборини тортди. Инвесторларнинг юқори қизиқиши IPO`да таклиф қилинган акцияларга талабни 131 фоизга ошишига олиб келди (Oversubscription).

IPO давомида Jett сервиси орқали 15 мингдан ортиқ чакана ҳисоб рақамлари очилди, уларнинг 70 фоизидан ортиғи UZTELECOM акцияларини сотиб олишга буюртма беришди. Чакана инвесторлар биргаликда янги эмиссиянинг 2 млндан ортиқ акцияларини сотиб олишди, бу умумий таклифнинг қарийб 40 фоизини ташкил этди. Корпоратив ва институционал инвесторлар ҳам катта қизиқиш билдириб, 3,5 млндан ортиқ акцияларини сотиб олишди.

Бозорнинг бу ижобий реакцияси UZTELECOM`нинг бозордаги иштирокига ишонч ва иштиёқ ортиб бораётганини таъкидлайди.


UZTELECOM Ўзбекистон телекоммуникация соҳасининг етакчиларидан бири бўлиб, учта асосий сегментда фаолият юритади: мобил алоқа, кенг полосали уланиш ва маълумотлар марказлари. Компания IPO`дан олинган маблағни мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва кенгайтиришга йўналтирмоқчи.

UZTELECOM маълумотлар марказларини қуриш, оптик толали тармоқларни кенгайтириш ва мобил база станцияларини модернизация қилишга катта маблағ сарфламоқда. Йиғилган маблағлар компаниянинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва операцион имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Колл-центр: 1099.

Ижтимоий тармоқлар: utc.uz/scl
MyUZTELECOM иловаси: App Store и Google Play
Сайт: uztelecom.uz
Техник ёрдам: utc.uz/00e17
Telegram-бот: utc_uzbot

Реклама ҳуқуқлари асосида.