Августда ёпилган «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари фаолияти 25 декабрдан қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар қилди.

Қайд этилишича, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.

«Амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.