Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Жаҳонгир Аҳмедов 1983 йил 4 февралда Тошкент вилоятида туғилган. У 2002 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида таҳсил олган, бакалавриат ва магистратура даражасини режиссёрлик бўйича тамомлаган.

Ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда «Эзгу-фильм» киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган.

У режиссёр сифатида «Исломхўжа», «Илҳақ» каби тарихий фильмларни суратга олган.