NRG Nigorxonim — бу замонавий технологиялар, нафис услуб, қулайлик ва хавфсизлик уйғунлиги. Мажмуа инфратузилмаси ривожланган ҳудудда жойлашган бўлиб, фаровон ҳаёт кечириш учун барча шарт-шароит билан таъминланган. Яқин атрофда давлат ва хусусий мактаблар, шифохона, савдо ва кўнгилочар марказлар, ресторанлар, истироҳат боғи, диққатга сазовор жойлар, масжидлар жойлашган.

nrg-nigorxonim, реклама

Ўйланган ландшафт дизайни ва атрофдаги пухталик билан яратилган йўлаклар турар-жой мажмуаси аҳолиси учун максимал қулайликни яратади. Уларнинг бемалол хотиржам сайр қилишларини таъминлаш мақсадида йўлаклар усти бир текис қилиб қопланган. Бу ТЖМга туташ ҳудудга ўзгача кўрк ҳам бағишлайди.

Биринчи қаватдаги хонадонлар эгалари ўзларининг алохидаги шинам ҳовлисига эга бўладилар. Ушбу функционал элемент сизнинг уйингизга қўшимча жой ва қулайлик яратади. Ўз ҳовлисига эга бўлиш дам олиш ва тоза ҳавода вақт ўтказиш учун кенг имкониятларни яратади. Ушбу оригинал ечим эркинлик ва шахсий ҳаётни қадрлайдиганларнинг эҳтиёжларини қондириш, хонадонинни қулайлик ва дам олиш учун ноёб маконга айлантириш учун мўлжалланган.

NRG Nigorxonim мажмуасида кундалик ҳаётда фаровон яшаш билан бирга, бугунги куннинг замонавий банд кишиси учун кўпинча етишмайдиган бўш вақтини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун шароитлар яратилган.

Ҳовли ичида оилангиз, дўстларингиз ва қўшниларингиз билан ёқимли пикниклар ташкил қилишингиз учун мўлжалланган махсус барбекю жойлари мавжуд. Бу ерда, очиқ ҳавода, мазали таомлар тайёрлаб, яқинларингиз даврасида вақт ўтказишингиз мумкин. Бу муносабатларни мустаҳкамлаш учун қулай ва илиқ муҳит яратиладиган жойдир.

nrg-nigorxonim, реклама

NRG Nigorxonim мажмуасида кичик ёшдаги фарзандлари бор оилалар у’зларини эркин ҳис қилишади. Замонавий майдончалари болалар ўйинлари учун зарур бўлган барча воситалар билан жиҳозланган ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Ҳовлида аравачаларга мўлжалланган жойлар ажратилган, пиёдалар йўлаклари эса ота-оналар аравачалар билан қулай юра оладидар.

nrg-nigorxonim, реклама

Турли даражадаги мажмуа аҳолиси учун хотиржамликни таъминлайдиган илғор хавфсизлик тизими жуда муҳим. IP-домофон тизими хонадонингизни ҳимоя қилиш учун ишончли восита. Ушбу замонавий технология хавфсизликни кафолатлайди. У нафақат кириш-чиқишни бошқаради, балки интернет протоколи орқали домофон тизими билан самарали ўзаро алоқани ҳам таъминлайди. Шундай қилиб, аҳолининг кўнгли хотиржам, чунки уйлари ишончли ҳимояда, ўзлари эса хавфсиз ва қулай яшаш жойи билан таъминланадилар.

nrg-nigorxonim, реклама

Автомобиллари бор аҳоли учун ёпиқ автотураргоҳ қўрилмоқда ва ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун жойлар мавжуд бўлади. Автотураргоҳга киришни эса ақлли шлагбаум бошқаради.

Фойдаланишга топширилгандан сўнг, хонадонлар ва мажмуа ҳудудида техник хизмат кўрсатиш NRG Service бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади. У 24/7 ёрдам ва индивидуал ёндашувни таъминлайди. Компания хонадонларга қарашдан ташқари аҳоли учун байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил қилади.

Бир нечта блокларнинг биринчи қаватлари тижорат учун ажратилган. У ерларда турар-жой мажмуаси ва қўшни хонадонлар аҳолиси бўш вақтларини ўтказишлари мумкин бўлади.

nrg-nigorxonim, реклама

NRG Nigorxonim турар-жой мажмуасини лойиҳалаш ва қуриш жараёнида қулай яшаш шароитларини яратиш учун самарали технологиялардан фойдаланилди.

Турар-жой мажмуасидаги хонадонларни биринчилардан бўлиб харид қилишга шошилиш мақул, бу ерда замонавий аҳолининг баркамол ва фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитлар мавжуд.

Ёқимли бонус сифатида компания NRG club`га аъзоликни қўлга киритган мижозлар учун содиқлик дастурини тақдим этади. Ушбу карталар ёрдамида мижозлар шахсий чегирмани ҳажмини ошириш имкониятига эга.

Телефон: 1060.
Манзил: Андижон вилояти, Алишер Навоий кўчаси, 100.

Реклама ҳуқуқлари асосида.